Андижонда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи 12 минг АҚШ доллар пора билан ушланди

Андижон вилояти ИИБнинг катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалида маълум қилинди.

Фото: ru.tsn.ua

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ катта терговчиси ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ўзаро келишиб, ЖКнинг 141- ва 183-моддалари билан айибланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдорлар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам берган.

Таъкидланишича, ушбу фуқаролар бунинг учун айбланаётган фуқаронинг опасидан 12 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шундан сўнг, суриштирув давомида мазкур пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар