Судандаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 420 нафарга етди

Суданда армия ва Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 420 нафарга етди.

«Судандаги жангларда ҳалок бўлганлар сони 420 нафарга етди, 3,7 минг киши жароҳат олди», дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 23 апрель куни тонгда Судан Шифокорлар қўмитаси 260 дан ортиқ тинч аҳоли можаро қурбони бўлгани, 1,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилганди. Шунингдек, 20 мингдан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Янгиликлар