Ўзбекистонда 19 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво салқин бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади.

Фото: Aniq.uz

Хабарга кўра, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзда эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Таъкидланишича, Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-21 даража илиқни ташкил этади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 17-22 м/с гача кучаяди. Баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар