Ўзбекистонда аҳолининг заиф қатлам вакиллари коронавирусга қарши бюджет ҳисобидан эмланиши мумкин

Заиф қатлам вакиллари коронавирусга қарши бепул вакцина қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда 15 февраль куни Вазирлар Маҳкамасида махсус комиссиясининг йиғилишида маълум қилинди.

Фото: podrobno.uz

Хабарга кўра, ижтимоий ҳимояга мухтож, ёши катта ва аҳолини бошқа заиф қатлам вакилларини вакцина билан эмлаш бепул тарзда яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

«Ўзбекистонда биринчи навбатда ёши катта, сурункали касаллиги бор, фуқароларга биринчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва ҳоказо)  жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож, ёши катта ва аҳолини бошқа заиф қатламлари вакилларини вакцина билан эмлаш бепул тарзда яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда», — дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

Қайд этилишича, 2021 йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган аҳоли қатлами ҳақида ҳам маълум қилинган.

Янгиликлар