Ўзбекистон қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов 82 ёшида вафот этди.
Хабарга кўра, Ҳасан Нормуродов Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.
Ҳасан Нормуродов узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган.
Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида катта ҳурмат қозонган эди. 2019 йилда Президент фармонига кўра у «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.