Самарқандда 98 ёшли отахонга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди

Самарқанд вилоятида яшовчи 98 ёшли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бўрон бобо Гадоев биринчи маротаба туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қарийб юз ёшни қоралаётган отахонни шу пайтга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб берилган.

Таъкидланишича, отахон суҳбат чоғида пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома кераклигини билдирган. Қисқа фурсатда ушбу мурожаатни рўйхатга олиб, тез фурсатларда маълумотнома ҳам тақдим этилди.

Шунингдек, отахоннинг оила аъзолари хонадон кадастр ҳужжатларида муаммолар борлигини айтиб, мазкур масалада ёрдам сўради. Шу куни ушбу масалага ҳам ечим топилган.

Янгиликлар