Япония дунёнинг учинчи иқтисодиёти мақомини Германияга бўшатиб берди
2023-йил якунларига кўра, Япониянинг номинал ЯИМ қиймати долларда $4,21 трлн.ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичга кўра у дунёнинг учинчи иқтисодиёти мақомини Германияга бўшатиб берди ($4,46 трлн.), хабар берди ТАСС.
Аниқлик киритилишича, 2023-йилда Япония иқтисодиёти заиф истеъмол даражаси ва компаниялар томонидан инвестициялар ҳажми тушгани сабабли йил ҳисобидан 0,4%га тушган.
«ЯИМ бўйича маълумотлар ҳукумат ва Япония банкини муаммога дучор қилмоқда, зеро, улар иқтисодиётни ички талабни ошириш ва ойлик маошни кўтариш орқали ривожлантиришмоқчи эди», – дейилмоқда хабарда.
Таъкидланишича, япон компаниялари узоқ муддатли инвестициялаш соҳасида ўта эҳтиёткорлик билан иш кўрмоқда, бу ҳам тараққиёт учун салбий омилга айланмоқда.