Ўзбекистонда ҳокимликлар ҳузурида яна бир жамғарма ташкил этилади

«Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди. Жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади. Шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

Жамғармалар маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:

  • «Янги Ўзбекистон», давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш;
  • 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
  • аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Янгиликлар