Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди

Худойберди Тўхтабоев вафот этди.

Фото: saviya.uz

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди. Худойберди Тўхтабоев 1932 йилда Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида (ҳозирги Ўзбекистон тумани) туғилган.

Адиб ижодининг дастлабки давриданоқ ҳажвга, кулгига мойил ҳикоя тўпламларини, қисса ва романларини яратди. Унинг биринчи ҳикоялар тўплами «Шошқалоқ» 1961 йилда эълон қилинган.

Худойберди Тўхтабоев Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» (1982) унвони совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991) ҳисобланади.

Янгиликлар