Ўзбекистонда 457 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилади

Президент қарори билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди.

Фото: madaniyat.uz

Маълум қилинишича, 2021 йилда қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутади:

  • 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш;
  • 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш.

Шунингдек, 281 минг 289 нафар ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш белгиланган.

Қайд этилишича, 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилади:

  • субсидиялар ажратиш учун – 92,3 млрд сўм;
  • ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 млрд сўм;
  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 млрд сўм;

Таъкидланишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.

Янгиликлар