Эрон Вице-президенти 10 кунлик ишидан кейин истеъфога чиқди
Эроннинг стратегик масалалар бўйича Вице-президенти Жавад Зариф 10 кунлик лавозимида ишлаганидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Сиёсатчи ўз фаолияти натижалари уни қониқтирмаётгани маълум қилган. Шунингдек у аёллар, ёшлар ва этник озчиликларнинг иштироки бўйича танланган қўмиталарнинг фикрларини ўзи ваъда қилган тарзда жалб эта олмаганини» атйган, — дейилади ҳабарда.
Маълумот учун, Муҳаммад Жавод Зариф 2013 йилдан 2021 йилгача Эрон ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. Собиқ вазир 2015 йилда Эрон ядро дастури бўйича битим тузишда фаол иштирок этган ва Америка расмийлари билан доими мулоқотда бўлган.
Бундан ташқари, Жаноб Зариф истеъфога чиққандан сўнг, у университетдаги фаолиятини давом эттиришни режалаштирган. Элсатиб ўтамиз у 2007 йилдан бери Теҳрон университетининг халқаро муносабатлар мактабида дарс беради.





