Париж Олимпиадасида қатнашган бельгиялик сузувчи «ичак таёқчаси» билан касалхонага ётқизилди

Бельгия номидан триатлон бўйича мусобақада қатнашган cузувчи Клэр Мишель касалхонага жойлаштирилди. «Nieuwsblad» ҳабарига кўра, воқеа туфайли Бельгия триатлон жамоаси аралаш эстафетада қатнашишдан бош тортган.

Аниқланишича, триатлон бўйича Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Екатерина Шабалина ва Канада терма жамоаси аъзоси Тайлер Миславчуклар ҳам спортчиларнинг мусобақадан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгани юзасидан шикоят қилишган.

Мутахассислар мусобақа бўлиб ўтган Сена дарёси сувида «ичак таёқчаси»нинг кўплигини, Париж канализация тизимини ва ёғингарчиликни сабаб деб изоҳлаган.

Маълумот учун, мусобақа олдидан Париж расмийлари дарёни тозалашга тахминан 1,5 миллиард доллар сарфлаганлар, аммо ҳозирда ичак таёқчаси миқдори нормадан 10 баравар юқори эканлиги аниқланган.

Янгиликлар