ДХХ Жиззахда кадастр бўлими бошлиғини пора билан ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди.

Маълум бўлишича, Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туман филиалларидан бирининг раҳбари пора билан қўлга олинган. У фуқарога 38 сотих ерни аукцион орқали олиб беришда ёрдамлашиши ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 6500 доллар олган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги депатрамент ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда у пулнинг 6000 долларини олган вақтда ушланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Муниципал активларни бошқариш маркази ходими пора билан ушланган. Аниқланишича, у Тошкент тумани ҳокимлиги заҳирасидаги 30 сотих ерни қурилиш корхонаси раҳбарига олиб бериш учун 420 минг доллар талаб қилган. Шу билан бирга, ходим келишилган пулнинг 42 минг долларини олаётган пайтда қўлга олинган.

Шу билан бирга, Сирдарё туманида яшовчи 1992 йилда туғилган эркак фуқарога Гулистон тумани ҳокимлиги заҳирасидаги 6 сотих ерни олиб беришини айтган. У бунинг эвазига 4000 доллар олаётганида ДХХ ва прокуратура департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Янгиликлар