Ўзбекистонда кадастр ҳужжатлари йўқ уйларнинг электрон базаси яратилади
Ўзбекистонда 1 октябрга қадар кадастр ҳужжатлари йўқ хонадонларнинг электрон базаси шакллантирилади.
18 июль куни Ўзбекистон президенти раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатда 2,6 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги таъкидланган ва кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган. Таъкидланишича, бу борада янги тартиб ишлаб чиқилаётган қонунда ўз аксини топади. Унгача ишчи гуруҳ томонидан:
- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланади ва электрон базага киритилади.