Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгашининг ҳар бир депутатига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш таклиф қилинди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши раиси Э.Турдимов вилоят кенгашининг ҳар бир депутатига 50 миллион сўмдан маблағ ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, депутатлар ўз округидаги камида 10 та камбағал оила рўйхатини шакллантиради ва бу хонадонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, имтиёзли кредит ажратилишини назоратга олади. Ушбу маблағ ҳисобидан уларга ёрдам беради.
Шунингдек, депутатлар камбағалликдан чиқариш бўйича бажарилаётган ишлар самарадорлигини мониторинг қилиб, йўналишлар кесимида ўз таклифларини бериши таклиф қилинди.