Ўзбекистонда COVID-19’дан яна бир киши вафот этди — ССВ

COVID-19 бўйича касалланганлар 86 минг нафардан ошди, кунлик кўрсаткич 300 нафарга яқинлашди ва уларнинг 200 нафардан ошиғи Тошкент шаҳридан, бир киши вафот этган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  •  37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафари,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 143 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83649 (+187) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар