Тошкентнинг 3 туманида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

8 август куни Олмазор, Янгихаёт ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Худудгазтаъминот».

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ вақтинча ўчирилади:

Олмазор тумани:

• «Орзу» маҳалласи – 322 хонадон.

Янгихаёт тумани:

• «Чоштепа» маҳалласи – 1157 та уй;

• «Чоштепа» кўчаси;

• «Ўзар» кўчаси.

Сергели тумани:

 • «Жунариқ» кўчаси;

 • «Маҳмудов» кўчаси – 978-уй;

• «Жунарик» маҳалласи.

Янгиликлар