Тошкентнинг 2 туманида газ таъминоти қисман узилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яшнобод туманида газ қисман узилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати.

Бугун 15 август куни мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзиллар газсиз қолдирилади:

• «Отчопар-1» маҳалласидаги 280 та хусусий уй ва 2 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон, Отчопар-2 маҳалласидаги 260 та хусусий уй ва 2 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон, 22 та улгуржи истеъмолчи.

• Шунингдек, соат 10:00 дан 18:00 га қадар Яншобод туманида газ қисман ўчирилади: Энергетиков кўчасида 240 та хонадон.

Янгиликлар