Катта Наманган каналидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди
5 апрель куни соат 19:00да Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро С.М. туман прокурори номига вояга етмаган фарзанди А.М. шу куни эрталаб туман 47-сонли умумтаълим мактабига кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилиб қизини топишда амалий ёрдам беришни сўраб ариза ёзган. Бу ҳақда вилоят Прокуратураси хабар қилди.
Хабарга кўр, вояга етмаган М.А.нинг шубҳали бедарак йўқолишида уни қотиллик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, 6 апрель куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми
«в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 6 апрель куни вояга етмаган М.А.нинг жасади Наманган шахар Шербулоқ МФ Шербулоқ кўчасидан оқиб ўтган «Катта Наманган» канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, вояга етмаган М.А. 5 апрель куни соат 10:30да келинойиси 1999 йилда туғилган Қ.Ф. мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани А.Навоий МФЙ М.Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган «Катта Наманган»га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.
Шунга кўра, фуқаро Ф.Қ. 6 апрель жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.