АҚШдаги Ниагара шаршарасининг катта қисми музлади — видео
АҚШда давом етаётган аномал совуқ ҳарорат туфайли дунёга машҳур Ниагара шаршарасининг катта қисми музлаб қолган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Шунингдек, меҳмонлар бу ерда пайдо бўлган улкан камалакка ҳам гувоҳ бўлишяпти. Айни вақтда ушбу ҳудудда ҳарорат 27 даража совуқни ташкил этмоқда. Ниагара бундан аввал ҳам бир неча бор музлаб қолган. Аммо фақатгина 1848-йилда у бутунлай муз билан қопланган.