«Ҳамма эшитиб олсин, бирорта ҳоким ҳам, ўринбосари ҳам хизмат машинаси сотиб олмайди» — Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.
Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлагани ҳақида Президент раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган йиғилишда айтган.
«Ҳокимга гапирсанг, ўринбосари ишламайди, ўрибосарига гапирсанг, ҳоким ишламайди. Ҳокимнинг 4 миллиард сўм пули бор. Нимага ишлатишини билмайди ва янги машина сотиб олади. Эндиликда бу тақиқланади. Ҳамма эшитиб олсин, бирорта ҳоким ҳам, ўринбосари ҳам хизмат машинаси сотиб олмайди. Мораторий бўлади. Бирортаси олмайди», — деди вилоят ҳокими хабарда.
Қайд этилишича, Зоир Мирзаев барча ҳокимларга хизмат автомобили сотиб олиш мумкин эмаслигини, буни тақиқлаши ҳақида гапириб, «Майли, Косонга рухсат берганмиз, қолган бирортаси машина олмайди», — деган.