Кун қаҳрамони: фотомодель Aнна Драгун
Ўзбекистонлик фотомодель Aнна Драгунни «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.
Aнна Драгун ҳозирда 19 ёшда. У туризм коллежини тамомлаган, реклама ва тарғиботни жуда яхши кўришини тушуниб, Ленинград давлат университетининг реклама ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишига ўқишга кирди. Бундан ташқари, у SMM мутахассислигини ўрганган. Aнна «Gloss Team» лойиҳасининг асосчиси.
Aнна болалигидан ўзини моделликда синаб кўришни хоҳлаган, лекин кастингга келганида унга бўйи моделликка тўғри келмаслиги айтилган, бу Aннани жуда хафа қилган. Лекин кейин у Instagram саҳифасини фаол юрита бошлади ва қип-қизил сочлари туфайли фотографларнинг эътиборига тушди. Кўплаб фотографлар ТФП суратга олиш жараёнида бир-бирининг фотосуратларини кўрарди, шунинг учун ҳам бўлажак модель фотосуратчилар орасида танилган. Сўнгги 3–4 йилда Aнна фотомодель сифатида ишламоқда.
«Қизларга ТikTok’да видеo олишни бошлашни маслаҳат бераман. Бу тарғиботнинг энг яхши усули», — дейди Aнна.
Aнна «Selfie», «Tom Tailor», «Magnolica» каби бутиклар ҳамда «Murad Buildings», «Artel», «Шеф-Бургер», «RС Cola» каби компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, у таниқли хонанда Жахонгир Отажоновнинг «Жингаламо» видеоклипини суратга олишда иштирок этган.