Кун қаҳрамони: Камилла Шамсутдинова
Камилла Шамсутдиновани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.
Камилла Шамсутдинова ҳозирда 25 ёшда. У Тошкентдаги TUIS (Tashkent Ulugbek international school) мактабида, ундан сўнг Interhouse лицейида ўқиган.
Орадан вақт ўтиб, оиласи билан Баҳрайнга кўчиб ўтган ва шу ерда ўқишини тугатган. Дастлаб Камилла стюардесса бўлиб ишлаган. Қизнинг энг катта орзуси дунёни кўриш эди. У 1,5 йил давомида дунё айланди. Сўнг моделлик карьерасини бошлади.
Камилла Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА ва Қувайтдаги кўплаб араб ва бошқа халқаро брендлар билан ишлаган. Қизнинг суратлари кўпинча «Vogue», «Harpers Bazaar» ва бошқа машҳур нашрларда чиқиб турган. Модель ҳайвонларга қизиқади: от минишга боради, бўш вақтини, асосан, ити ва оти учун сарфлайди. Шунингдек, дўстлари билан кўришиб туришни ёқтиради. Модель, бундан ташқари, спорт билан шуғулланиш ва маънавий соғломликка катта эътибор қаратади.
«Менда кўплаб кулгили вазиятлар бўлган: яқинда кадр учун баланд ва юз йиллик деворга чиқишим керак эди. Буни қарангки, съёмка пайтида кучли шамол туриб қолди. Моделнинг иши туюлганидек осон эмас, бу — жуда масъулиятли иш. Кўп вақт талаб этади ва баъзан шундай экстремал вазиятларга дуч келаман, — дейди Камилла.
Қиз стюардесса бўлиб ишлаган, ҳозирда эса моделлик билан шуғулланади ва Баҳрайнда яшайди.