Финляндияда коронавируснинг янги штамми аниқлангани маълум бўлди
Финляндиядаги Вита лабораториясида Фин-796Ҳ деб номланган САРС-Cов-2 нинг янги тури аниқланди. Бу ҳақда Zamon хабар берди.
Таъкидланишича, вируснинг янги варианти Вита Лабораториот Ой ва Хелсинки университети биотехнология институти мутахассислари томонидан Финляндия жанубида коронавирус намунаси топилган.
«Ушбу вариантдаги мутациялар ЖССТ томонидан тавсия этилган ПCР тестларида кўринмаслик хусусиятга эга. Ушбу тур касаллик тарқалишини аниқлашга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Тахминан Фин-796Ҳ варианти деб номланган САРС-Cов-2 Британиянинг ҳам, Жанубий Африканинг ҳам вариантларини ўзида жамлаган», – дейилади хабарда.