Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов коронавирусга чалингани сабаб навбатдаги жанги бекор қилинди
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.
«Афсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди, чунки CОVID-19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди», — дея ёзган у.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов 31 октябрь санасида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC кечасида Кевин Ҳолландга қарши ўтказиши керак эди.
Аввалроқ Таиланднинг «Buriram United» футбол клубида тўп сурувчи ўзбекистонлик легионер Акбар Исматуллаевда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.