Чилонзорда 3 та енгил автомобиль ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 енгил автомобиль ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Бахтсиз ҳодиса 14 август куни соат 23:40 атрофида Муқимий кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, скутер ҳамда Cobalt, Monza, Spark автомашиналари бир-бири билан тўқнашиб кетган.

Ҳабарларга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар