«Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман дегани фожиа эмас. Мен хурсанд бўлдим…» — Расул Кушербаев

Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади — Расул Кушербаев. Бу ҳақда «Янгийўлликлар TV» дастурига асосланиб «Газета.уз» хабар берди.

Фото: upl.uz

Хабарга кўра, Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани ҳақидаги воқеаларга муносабат билдирган.

«Президент бўлиш учун президент соҳаси вакили деган нарсанинг ўзи йўқ. Бу бизнинг битта қолип. Яъни ҳеч ким сиёсатчи бўлиб туғилмайди ва сиёсатчилар тайёрлайдиган алоҳида мактаб йўқ. Ҳаётнинг ўзи сиёсатга тайёрлайди инсонни. Касб нуқтаи назаридан қарасангиз, президентлар бу ҳар хил касбдан бўлади, ўқитувчи бўлиши мумкин, қурувчи бўлиши мумкин, иқтисодчи бўлиши мумкин, балиқчи бўлиши мумкин, футболист, санъаткор… Бунинг чегараси йўқ. Муҳими ўша жамоатчини, халқ шунга ишониб овозини берадими йўқми. Гап шунда», — дейди Расул Кушербаев.

«Мен хурсандман одамлар шундай айтганидан. Демак биз, демократия йўлида кетяпмиз. Инсонлар шу орқали ўзининг фикрини эмин-эркин, қўрқмасдан билдириши — бу бизнинг ютуғимиз. Биз шу даражага етибмиз. Ва бу амалдаги президентнинг олиб бораётган сиёсати натижаси. Бунақа гаплар илгари қаерда айтиларди? Ўзига-ўзи ичида айтарди, ҳеч ким йўқ жойда ҳаммомда айтарди, ёки бурчак-бурчакларда сал пайт айтсаям «тшш, тамом» деб, одамлар қўрқарди ўзидан-ўзи. Бу одам қўрқмади, очиқ айтяпти», — дейилади хабарда.

Янгиликлар