Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлади

Тошкент метросида 24 февраль куни эркак ўзини поезд тагига ташлади. Метрополитен ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 21:00 да Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида эркак ўзини поезд тагига ташлаган. Шу сабабли «Чилонзор» йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган.

«Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суруштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Янгиликлар