Ўзбекистонда 20 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
20 март куни кун давомида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хабарга кўра, ҳавонинг ўзгариб туриши кутилмоқда, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни ташкил этади.
Қайд этилишича, пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-14 даража илиқ атрофида бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ бўлади.