Наманганда қулоқчин таққан болани поезд уриб кетди

21 март куни Наманганда кулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган фуқарони поез уриб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: namviib.uz

Хабарга кўра, 21 март соат 11:40 ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманидан ўтган Ровустон-Наманган темир йўл оралиғини 88 километр 6-пикетида Ровустон бекатидан-Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган Қўқон локоматив депосида машинист бўлиб ишловчи фуқаро тепловозни 6 дона вагон билан бошқариб кетаётган вақтида кулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган фуқарони уриб юборган.

Қайд этилишича, фуқаро Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 2002 йилда туғилган. Натижада, фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягини синиши ва ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар