Наманганда 28 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати маркази 28 октябрь, чоршанба куни Наманган вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 13—18 даража бўлади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—5 даража илиқ, кундузи 10—12 даражада бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 8—13 даража бўлади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 10—15 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 10—15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 12—17 даража бўлади.
Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даражада бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.