Наманганда коронавирус қайд этилган 26 нафар бемор соғайди

Наманган вилоятида 13 август ҳолатига кўра, яна 26 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди. Вилоятда соғайганлар 760 нафарга етди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганларнинг:

  • 1198 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 204 нафари Тошкент вилоятида;
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  •  17 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Бухоро вилоятида;
  • 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатда 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни мамлакатнинг турли ҳудудларида 1569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.

Янгиликлар