Наманганда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 4 февраль куни ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 05:00 атрофида туманнинг Шоҳидон МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи «Nexia» автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилган.

Оқибатда салонда бўлган ҳайдовчининг 27 ёшли ўғли шифохонада вафот этган. Машина эгаси бош мия очиқ шикасти, бош мия тўқималари эзилиши, мияга қон қуйилиши, чап елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар