Наманганда яна 17 киши коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, айни пайтга қадар 626 нафар бемор тузалди. Шулардан 17 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами соғайганлар 671 кишига етди. Касалланганлар сони 773 нафар, ўлим ҳолатлари бешта.

Шундай қилиб мамлакатда 21 006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар