Наврўзда ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади
Ўзбекистон халқи жорий йил Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олади. Ўзбекистон Президентининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Ҳужжатга асосан:
- 19 март (шанба) — дам олиш куни;
- 20 март (якшанба) — дам олиш куни;
- 21 март (душанба) — дам олиш куни;
- 22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
- 23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.





