Сирдарёда «Nexia» билан «UAZ» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Сирдарё вилоятининг Янгиер-Гулистон М-34 автомобил йўлининг 171 километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Sirdaryo хabarlari хабар берди.

Фото: Sirdaryo хabarlari

Хабарга кўра, 2 март куни соат 15:10ларда Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тегишли «UAZ» автомобили ҳамда ҳайдовчи С.Р. бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашина ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ва вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Янгиликлар