Зоминда 1 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясини талон-тарож қилган фермер хўжалиги аниқланди
Жиззах вилояти Зомин туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар беради.

Ўтказилган назорат тадбир давомида, Зомин туманидаги С. Р. Ч фермер хўжалиги қуввати 147 кВт бўлган суғориш насослари, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 394 млн сўмлик (622,6 минг кВт-соат электр энергияси) зарар етказилди, — дейилади ҳабарда.
Ҳозирда воқеа юзасидан, тегишли ҳужжатлар тўпланиб, керакли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.





