Март ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар эълон қилинди
Март ойида автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 6 555 дона «Cobalt» ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг март ойида жами 23 297 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Таъкидланишича, март ойида қуйидаги автомобиллар ишлаб чиқарилган:
- «Cobalt» — 6 555 дона;
- «Lacetti-Gentra» — 5 486 дона;
- «Damas» — 4 210 дона;
- «Nexia T-250» — 3 717 дона;
- «Labo» — 1 345 дона;
- «Spark» — 765 дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар эълон қилинган эди.