Билл Гейтс АҚШ жанубидаги энергетика инқирози сабабини маълум қилди

Microsoft асосчиси Билл Гейт Техасдаги электр энергиясининг узилиши туфайли одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

Фото: CentralAsia

«Бу ҳолат қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ эмас. Воқеанинг асл сабаби об-ҳаво шароитларига мос бўлмаган табиий газ электростанцияларида. Улар бунинг олдини олиш имкониятига эга эдилар. Ечим учун албатта катта миқдорда пул керак эди… Натижада инсонлар жабр кўрдилар», — дейди Гейтс.

Ғайриоддий совуқ ва қорли об-ҳаво Қўшма Штатларнинг бир нечта минтақаларини қамраб олиши натижасида камида 58 киши қурбон бўлган. Техас энг кўп зарар кўрган штатлар қаторига киради. Таъкидланишича, ҳозирда мамлакатда 261,9 минг киши электрсиз қолмоқда.

Янгиликлар