Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳоспислар очилади
2024-йилнинг сўнгига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳоспислар очилади, дейилмоқда президент Шавкат Мирзиёев қарорида.
«Вилоят маъмурий марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукусда оғир гематологик, онкологик ва клиник-иммунологик касалликлардан азият чекувчи беморларга паллиатив кўмак кўрсатиш бўйича камида биттадан хоспис очиш эҳтиёжи мавжуд», – дейилмоқда хабарда.
Бунда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва Олий Мажлис қошидаги бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат фонди томонидан ҳоспислар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини доимий қўллаб-қувватлаш учун грантлар эълон қилиш тажрибаси жорий этилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва пойтахт ҳокимлари ушбу бандни сифатли ва шартсиз бажаришга масъул саналади.