Ўзбекистонда 2020 йил ҳавога саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан қанча зарарли чиқиндилар чиқарилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2020 йил атмосфера ҳавосига саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан 2 299 000 тонна зарарли чиқиндилар чиқарилган. Бу ҳақда АОКА даги матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди.
«2016 йил атмосферага 2 556 000 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилган. Шундан 1 546 000 тонна чиқинди транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатларнинг экологик тозалик даражаси бўйича халқаро рейтинглар бор, хусусан АҚШдаги махсус экологик ҳуқуқ ва сиёсий марказ томонидан ҳар 2 йилда ушбу рейтинглар шакллантирилади. Шу рейтингда Ўзбекистон 2018 йил 136-ўринда эди, 2020 йил 88-ўринга чиқдик», — деди Исломбек Боқижонов.