Боксчи Хасанбой Дўсматов — икки карра Олимпия чемпиони бўлди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳасанбой Дўсматов 2024 йил Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчи (-51 кг) тоифадаги жангнинг финал босқичида, франциялик Биллал Беннамга қарши рингга чиқди. Дўсматов 3 раунд якунига кўра, жангни ғалаба билан тугатди.

Хасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритган биринчи ўзбек боксчиси бўлди.





