Олтинкўлда эҳтиёжманд оилалар аъзоларига 220 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилди (фото)
Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев 3 август куни тумандаги 1-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, туман ҳокими томонидан «темир дафтар»га киритилган оилалар аъзоларига 220 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилган. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилиш учун ажратилган.
Шунингдек, тумандаги бошқа сектор раҳбарлари ҳам ўз секторларидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга пул маблағларини топширмоқда.
Aввалроқ Пахтаободда эҳтиёжманд оилаларнинг 128 нафар аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Асакада «темир дафтар»даги ишсиз фуқаролар иш билан таъминлангани хабар қилинган.