Ўзбекистонда сўнгги ўн йил ичида қайд этилган ажрашишлар сони маълум қилинди

2020 йилда республиканинг шаҳар аҳолиси билан   17 335 та ва қишлоқ аҳолиси билан 10 898 та ажрашишлар қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Фото: uzreport.news

2020 йилда республика ҳудудлари бўйича энг кўп ажрашишлар сони Тошкент шаҳрида 3 899 та қайд этилган.

Сўнгги ўн йилликда:

  • 2010 йил – 17 794 та;
  • 2011 йил – 18 603 та;
  • 2012 йил – 17 879 та;
  • 2013 йил – 24 025 та;
  • 2014 йил – 28 811 та;
  • 2015 йил – 29 647 та;
  • 2016 йил – 29 340 та;
  • 2017 йил – 31 929 та;
  • 2018 йил – 32 326 та;
  • 2019 йил – 31 389 та;
  • 2020 йил – 28 233 та.

Маълум бўлишича, 2018 йилдан кейин ажрашишлар сони камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги ўн йил ичида қайд этилган никоҳлар сони маълум қилинган эди.

Янгиликлар