Охирги ҳафтада эълон қилинган бўш иш ўринларининг топ–10 талиги маълум бўлди
20 млн сўмгача маош оладиган юрист ва 15 миллионлик савдо менежери. Tez News хафта давомида HeadHunterʼда эълон қилинган топ ваканцияларни ўрганиб чиқди.
1. Вестминистер университети юридик бўлими бошлиғи лавозими учун 10 млндан 20 млнгача маош тўлашга тайёрлигини билдирди. Талаб этиладиган тажриба муддати 3-6 йил. Шунингдек, рус тили ва ўзбек тилини билиш ҳам асосий талаблардан бири, ингилиз тили ишга кириш учун қўшимча ёрдам беради.
2. 10 февраль куни Vantage Focus фармацевтик компанияси Тошкент шахри бўйича минтақавий менежерлик учун 7 000 000 дан 15 000 000 сўмгача таклиф қилди. Ходимнинг асосий вазифаларига шифокорлар билан мулоқотни йўлга қўйиш, маҳсулотнинг сотилиши ҳамда унга бўлган қизиқишни назорат қилиш ва бошқалар киради.
3. ТМ ALEX GROUP компанияси PHP 7+да тўлиқ ишлай оладиган ва бошқа талабларга мос келувчиларга 7 млн сўмдан 12 млн сўмгача тўлашга тайёрлигини билдирди.
4. Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича бош ҳисобчи лавозими учун Legalact консальтинг маркази 8 млндан 10 млн сўмгача таклиф қилди. Бироқ ушбу лавозимга даъвогар тўққиздан ортиқ турли вазифаларни бажаришига тўғри келади.
5. Медицина жиҳозларини етказиб бериш билан шуғулланувчи Imaging-system компанияси жихозлар савдоси бўйича савдо вакили изламоқда. Компания сохада 1-3 йилгача тажрибага эга инсонларга 2 000 000 сўм дан 15 000 000 сўмгача тўлашга тайёр.
6. ТМ ALEX GROUP компаниясининг иккинчи вакансияси хам топ-10 га кирди. Компания бу сафар PHP, PostgreSQL, MySQL, git бўйича билимларга эга, JavaScript, jQuery, Ajax, CSS билан ишлай оладиган ходимга 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош беришини қайд этди.
7. Family Group компанияси савдода 3-6 йиллик тажрибаси борларни 5 млндан 10 млнгача маош тўланадиган савдо менежери лавозимига таклиф қилди
8. Швейцариянинг Grand Medical Group AG компанияси ўзига pеспублика миқёсидаги тиббий вакил кераклигини маълум қилди. Камида бир йил соҳада тажрибага эга бўлган ва соғлиқни сақлаш йўналишида маълум таълим даражаси бўлганлар талаб қилинади. Ойлик маоши 3,5 млн сўмдан 10 млн сўмгача.
9. Польшанинг «Polpharma» фармацевтик компанияси ваканцияга мос келувчи бухгалтерларга 6 миллиондан кўпроқ маош тўлашини билдирди. Номзод 3 йилдан кам бўлмаган тажрибага ва 1С-8, Банк мижози билан ишлаш билимларига эга бўлиши керак.
10. «Quattro Media» компанияси CPM, CPA, CPC, CTR, ROI, postback, конверсия тушунчалари нималигини билувчи, Google Analytics, Я.Метрики, Excel ёки Google Sheets бўйича билимларга эга инсонларни Digital бўлими мутахассиси лавозимига таклиф қилди. Компаниянинг қайд этишича, янги ходимнинг ойлиги 500 АҚШ долларидан бошланади, кейинги ўсиш эса ходимнинг ўзига боғлиқ.