1 апрелдан бошлаб «тонировка»га рухсатномани онлайн олиш мумкин бўлади

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади. Бу борадаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган. 

Фото: e-gov.uz

Маълумотларга кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида, яъни 10 фоиз чегирма билан тўланади.

Шунингдек, ЯИДХПда фойдаланувчининг шахсий кабинетида шу фойдаланувчига тегишли бўлган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автомат тарзда жойлаштирилиши ва реал вақт режимида янгиланиб борилишини таъминланади.

Янгиликлар