Пандемия даврида Ўзбекистоннинг автомобиль бозоридаги савдо қандай ўзгаргани маълум бўлди
«Май ойидан бошлаб автомобиль бозоридаги вазият яна тиклана бошлади. Хусусан, июнь ойида автомобиллар савдоси 2019 йил мос даври билан таққослаганда 14,8 фоизга кўпайди. Август ойида ушбу кўрсаткич 3,8 фоизни ташкил этди. Автомобиль бозорида талаб сентябрь-октябрь ойларида ҳам ўсишда давом этди. Савдо ҳажми 2019 йил мос даври билан таққослаганда сентябрь ойида 29,5 фоизга, октябрь ойида 19,2 фоизга, ноябрь ойида 9 фоизга ва декабрь ойида 10 фоизга ўсди», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2021 йил январь ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби 2020 йил январь ойига нисбатан 5,3 фоизга ошган.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган. Ҳудудлар аҳолисининг 1 фоизга ўсиши эса автомобиллар олди-сотдисининг 1,1 фоизга ошишига олиб келан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорининг таҳлилига оид маълумот берган эдик.