Сўнгги сутка давомида дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони маълум қилинди
Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Хабарга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 877 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 796 минг нафардан зиёд киши вафот этган (31.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:46 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 509 746 янги ҳолати аниқланди, 8 855 нафар бемор вафот этди.
Қайд этилишича, Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 913 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 816 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Шунингдек, касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда. Иккинчи ўринда Бразилия (12,573 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,149 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,545 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,510 миллиондан ортиқ).
Таъкидланишича, ЖССТ маълумотларида бир сутка давомида АҚШда 61 620, Бразилияда 38 927, Ҳиндистонда 53 480, Россияда 8 275, Францияда эса 29 575 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.