Ўзбекистон АҚШнинг «Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъвати» форумида иштирок этди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 2020 йил 23 октябрь куни «Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъват» (Call to Action on Women’s Economic Empowerment) мавзусида АҚШ Давлат департаменти томонидан виртуал форматда ташкил этилган халқаро форумда иштирок этди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, форум давомида иштирокчилар хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқларини кенгайтириш, уларнинг глобал иқтисодиётдаги ролини кучайтириш, шунингдек, бутун дунёда аёл тадбиркорларга ўз имкониятларини рўёбга чиқариш учун тенг шароит ва имкониятларни тўлиқ яратиш масалаларини муҳокама қилган.

Тадбирда Ўзбекистон, АҚШ, Албания, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Ҳиндистон, Колумбия, Кот-Д’Ивуара, Марокаш, Маршалл ороллари республикаси, Руанда, Сан-Марино ва Эстония (жами 14 та мамлакат) ҳукуматлари ва парламентларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этган. Ушбу мамлакатларнинг Вашингтонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари бевосита форумда иштирок этиш учун АҚШ Давлат департаментига таклиф этилган. Ўзбекистон элчихонаси томонидан элчи Жавлон Вахабов иштирок этган.
Order Xanax Online Australia

Фото: Сенат матбуот хизмати

Таъкидланишича, форумда АҚШ томонидан давлат котиби Майк Помпео, президент маслаҳатчиси Иванка Трамп, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О’Брайен ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт иштирок этган. Маросимни Давлат департаментининг Хотин-қизларнинг глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, алоҳида топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри олиб борган.

Президент маслаҳатчиси Иванка Трамп қайд этишича, БМТга аъзо давлатлар орасида тарғиб қилинаётган ва АҚШнинг глобал миқёсда хотин-қизлар камолотига эришиш ташаббуси тамойилларига асосланган хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъват АҚШ ва 31 та мамлакатнинг бутун дунёда хотин-қизларга иқтисодий имкониятлар тақдим этишга содиқлиги эътирофидир.

Сенат Раиси Танзила Норбоева ўз нутқида хотин-қизларнинг Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги иштирокини фаол қўллаб-қувватлаш республика ҳукуматининг асосий вазифаси ҳисобланишини таъкидлаган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, ушбу тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги ва Хотин-қизлар ҳолати, тинчлик ва хавфсизлик бўйича Тўртинчи Бутунжаҳон конференциясининг 25 йиллиги нишонланган. Форум якунлари бўйича «Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатга даъват» номли ҳужжатни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Ҳужжатда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишни рағбатлантириш, глобал иқтисодиётнинг гуллаб-яшнаши ва барқарорлигида хотин-қизларнинг тўлақонли иштирок этиши ва етакчилик қилишининг асосий ролини тасдиқлаш ҳамда фуқаролик жамиятининг иштирокини ва у билан ҳамкорликни кенгайтириш, айниқса, COVID-19 пандемияси шароитида кенгайтириш назарда тутилади.

Бундан ташқари, шартномани имзолаган мамлакатлар хотин-қизларнинг иқтисодиётда тўла ва эркин иштироки йўлидаги ҳуқуқий, меъёрий ва бошқа тўсиқларни олиб ташлаш, шу жумладан аёлларнинг муассасалар имкониятларидан фойдаланиш ва капитал олиш, мулкка эгалик қилиш ҳамда уни бошқариш, эркин саёҳат қилиш ва эркаклар билан бир хил соҳаларда ишлаш имкониятларини яратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Давлат департаменти билан эришилган келишувга мувофиқ Ўзбекистон Қўшма Штатлар ташаббусини қўллаб-қувватлаган давлатларнинг асосий гуруҳига (31 мамлакат) аъзо бўлган. Мурожаатномани виртуал режимда Ўзбекистон номидан Танзила Норбоева имзолаган.
Buy Zolpidem Online Canada

Аввалроқ Танзила Норбоева «Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси» бўйича саъй-ҳаракатга чақириқни Ўзбекистон номидан имзолаганди.

Янгиликлар