Ўзбекистон туманида 180 ўринга мўлжалланган мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 3 ноябрь, сешанба куни 180 ўринга мўлжалланган мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи, халқ таълими бўлими мудири, мактаб кузатув кенгаши вакиллари ҳамда ота-оналар иштирок этган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур мактабнинг мавжуд биноси ҳам реконструкция қилинган. Реконструкция ва қурилиш ишларига дастур асосида 2 миллиард 725 миллион сўм маблағ сарфланган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳозирги кунда мактабда жами 426 нафар ўқувчи таълим олади.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона туманида 420 ўринли мактаб ҳамда Бағдодда 420 ўринга мўлжалланган мактаб биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Учкўприкда 120 ўринли мактаб янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳамда Олтиариқда 1-ИДУМ учун 300 ўринли ўқув биноси қуриб берилиши маълум қилинган.

Янгиликлар